Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм йўлида

15:38 / 01.02.2021 | * | 886

Ассалому алайкум! Биз қизлар дарсда яхши баҳо олиш учун, фаол қатнашиш учун ҳаракат қилсак, табиийки сўзловчи эътибор марказида бўлади. Шунинг учун биз дарс вақтида жим ўтириб эшитканларимизнинг ўзи билан кифояланишимиз керакми ёки дарсларда фаоллигимиз жоизми, яъни бошқаларни ўзимизга, овозимизга қаратиб қўйган бўлиб қолмаймизми? Аслида мен учун баҳонинг аҳамияти йўқ, лекин баҳоларим аъло бўлмаса ота-онам шу файзли даргоҳдан олиб кетишлари мумкин(ислом литсейида ўқийман) Иккинчи саволим, бизнинг гуруҳимизда алҳамдуллилаҳ кўп жойларда бўладиган табақаланиш деган тушинча йўқ, билишимча кўпчилигимиз ўртамиёна оилаларданмиз, ҳаммамиз ҳам репититорга қатнамаймиз. Ва менда бир ният бор, яъни гуруҳимиз учун ҳар бир фан бўйича алоҳида бир вақт белгилаб, мустақил қўшимча дарслар ўтиб олий таълимга тайёрланиш,яъни агар мен улардан бир қадам олдинда бўла олсам, уларга ўқитувчилик қила оламан, ўйлашимча чин дилдан ҳаракат қилсак, бир-биримиз билан рақобатлашсак репетиторга пул сарфлашга ҳам ҳожат қолмайди. Лекин бу ерда ҳам ҳудди биринчи саволдек вазият қийнамоқда... 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаракат қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat