Ассалому алайкум! Мен китоб дўконида сотувчи бўлиб ишлайман. Дўкондаги айрим чет эл адабиётлари бизда ҳақиқийси эмас. Яъни нусхаси. Уларни бошқа дўконлардан олиб келиб бу ерда сотамиз. Менинг ваколатим буларни рад қилишга етмайди. Мен китоб қанча сотилишидан қатъи назар аниқ белгиланган маош оламан. Мени шу ерда сотувчи бўлиб ишлашим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Китоблардан нусха кўчириб сотиш муаллифнинг ҳуқуқидир. Унинг рухсатисиз бошқалар бу ишни қилишлари мумкин эмас. Муаллифларнинг ҳақлари поймол қилинадиган ишларга ҳисса қўшманг. Аллоҳ таоло ўз каломида бундай марҳамат қилади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг». (Моида сураси, 2-оят). Валлоҳу аълам!