Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдоси

20:16 / 23.09.2021 | Mamur Bakhromov | 1433

Ассалому алайкум! Хозирда янги иш бошлашда нақд пулга мухтож бўлиб қолганим учун, шахсий машинамни 8000$ га сотмоқчиман. Лекин ишимга машина жуда зарур бўлгани учун насия савдосига машина олиш ниятим бор ( 9000$ лик машинага бошида 4000$ ва 1 йил давомида қолган 5000$ ни. Бунда муддатидан ошиб кетса хеч қандай қўшимча пул тўламайман, суммаси қатъий белгиланган бўлади). Лекин хозирда билишимча юртимизда янги машина олиш учун камида 4-5 ой кутиш керак салондан чиқиши учун. Минилган машиналарни эса холатини билиб бўлмайди, баъзи холатларда алдов бўлиб, харид қилганлар афсусланиб қолади. Шу сабабли, ўша сотган одамимдан яна ўзимни машинамни (юқорида келтирилган насия савдо оркали) қайта сотиб олсам бўладими? Ўзимни машинам холатини яхши биламан, шу савдога ўзим розиман. Шу савдо жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз нақдга сотиб ўзингиз насияга олсангиз, рибонинг ҳийласини қилган бўласиз. Шариатда бу савдо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat