Ассалому алайкум! Барча шароитлари, моддий таъминот манбалари, топарман ва тақводор фарзандлари бўла туриб, давлатдан пенсия олишнинг шаръий ҳукми қандай? Бу масалага шариатимизнинг муносабти қандай?
Ва алайкум ассалом! Агар ҳаёти давомида ишлаб, ишлаган ҳақидан пенсия учун пул ўтказган бўлса, у пул ўзининг ҳақи бўлиб, олиши жоиз бўлади. Бу гўёки қарз бериб, кейин уни қайтариб олаётгандек ҳисобланади. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/15216