Ассалому алайкум! Ғуслда аввал бадандаги нопокликни кетказишдан бошланишини(чунки оз сув нопокликка етиб, нопоклик ёйилмаслиги учун) билиб олдим. Агар сув бўлмаса, ғусл ўрнига таяммум қилинса, бадандаги нопоклик қандай кетказилади? Ёки таяммум у нопокликларни ҳам кетказадими?
– Ва алайкум ассалом! Нажасни кетказадиган нарсаси бўлмаган одам у билан намоз ўқийверади. Кейин қайта ўқимайди.
Бунга зарурат юзасидангина рухсат берилади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!