Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиббиётда аёлларнинг талим олиши

16:07 / 26.05.2023 | Madina | 538

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт академиясида 2-курсда ўқийман. Бизда даволаш йўналишида бўлганимиз учун турли клиник фанлар ўтилади ва бу фанларни ўтиш жараёнида яни дарсларда биз беморларни тўғри текширишни ўрганамиз ва бунинг сабаби бемор касаллигига тўғри ташхис қўйиш бўлади. Буни ўрганишимиз учун эса бирор инсон асосан курсдошларнинг ўзи (ўғил боллар, чунки қизларда буни иложи йўқ) бизга бемор ўрнида бўлиб туришади ва улар орқали қандай текширишни (палпация перкуссия аускултатция усулларида) устозимиз асосан бел қисмигача бўлган сохада кийимсиз холатида кўрсатади кейин эса биз (ўғил бола ва қиз бола талабалар) худди шундай такрорлаб кўрсатиб беришимиз кк бўлади. Агар кўрсатмасак бахо хам қўйишмайди ва бундай жараённи биз имтихонда хам кўрсатишимиз шарт бўлади. Бўлмасам бахойимизга 0 қўйишади ва имтихондан ўта олмаган хисобланамиз. Саволим шундан иборатки шундай вазиятда биз киз бола бўлиб туриб, ўғил болаларда тиббиётни ўрганиш учун, шундай қилиб устозимизга кўрсатиб беришимиз жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркак беморларни эркак шифокорлар, аёл беморларни аёл шифокорлар кўрикдан ўтказиши ва даволаши лозим. Фақатгина бемор ўлим ёқасида турган бўлсагина зарурат юзасидан ушлаши ва қараши мумкин. Таълим жараёнида ҳам ҳукм шундай. Шундай вазиятда зарур бўлган илм ва амалиётни бошқа йўл билан олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat