Ассалому алайкум! Евроремонт устаман. Бизни ишда кўпинча усталар “иш қилганимизда қўлимиздан ёки қайсидир аъзоимиздан қон чиқади ва биз уни билмаймиз. Биз “таҳоратим бор”, деб ўқиймиз, чунки ҳамма жойимизни текширсак қон чиқмаган бўлади. Шу ўқиган намозларимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз қон чиқса таҳорат синади, чиқмаса синмайди деган нарсани биламиз. Қон чиққанини аниқ билсангиз таҳорат қиласиз, билмасангиз ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!