Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари, Аллоҳ таоло дин ё'лидаги ишларингизга сиз кутгандан ҳам зиёдароқ қилиб ажрини берсин, илмингиз янада зиёда ва умрингиз узоқ бо'лсин..Менда иккита савол бор эди...1) Ҳозирги кунда электр энергиясини тежаш мақсадида турли бошқа энергия манбалари ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирги кунда энг экологик тоза энергия манбаи бу шамол ва қуёш нури ёрдамида олинган электр токи энергиясидир. Мен электр энергиясини тежаш мақсадида қуёш нурларини линза ёрдамида идишга ё'налтириб, иссиқ сув олиш ё'лини ишлаб чиқмоқчиман. Бундай сув таҳорат ва г'услга яроқли бо'ладими ?2) "Исломга ҳизматимиз тегсин" деган мақсадда бир қурилмани ишлаб чиқмоқчиман, бу қурилманинг вазифаси таҳорат олаётганда керакли миқдорда сув чиқариб бериб, ҳар бир а'зони юваётганда қандай дуо айтиш кераклигини айтиб, видеосини ко'рсатиб беради, натижада фойдаланувчи таҳорат олишни билмаса ҳам аппарат ёрдамида керакли шартларни бажариб таҳорат олади... САВОЛ: бундай аппаратни ишлаб чиқса бо'ладими?Саволларим ноо'рин бо'лса узр, жавобингиз мен учун жуда мухим, умримни мана шу икки нарсани ишлаб чиқиш учун сарфлашим керакми ё'қми шуни билиб олишим керак..
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бундай сув сиз айтган мақсадга яроқли бўлади.2. Мазкур жиҳозни ишлаб чиқарса бўлади.