Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илоҳий туш

07:44 / 09.04.2014 | Naimhon76 | 3205
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин. Саволим, Ҳазрат мен бундан бир неча йиллар олдин Рамазон ойида бир илоҳий туш кўрган эдим.Тушимнинг таьбирини билиш учун бир илмли кишининг (у киши тушлар таьбиридан озроқ хабардор) олдига бордим, аслида кўрган тушим таьбирга ҳожати ҳам йўқ эди, яхшироқ билиб олиш ниятида у кишига тушумни айтганимда шошманг, бунақа тушларни таҳорат олиб эшитиш керак деди. Мен яна қайтадан айтиб бердим, у киши тушимни тўлиқ эшитиб бўлиб, ўзининг ҳужрасига кириб кетарди, кейин чиқиб яна такрор айтишимни илтимос қиларди ва ҳужрасига кириб кетарди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Мен бир гал орқасидан кузатдим, у киши ҳужрасига кириб қанақадир дуоларни ўқир, қўлларини баланд кўтариб юзларига суртар ва яна қанақадир амаллар қиларди ва чиқиб яна сўрарди. 1 Устоз у киши қанақа амал қилган? 2 Бошқа бир киши кўрган тушни ўз фойдасига сингдириб олиш мумкинми? Устоз Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. У одам сизга ўзини билмдон қилиб кўрсатиш учун қалбаки ҳаракатлар қилган. 2. Мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat