Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам

11:36 / 14.10.2021 | Islomiddin | 997

Ассалому алайкум! Бир дўстим номидан ёзябман. У айнан бир инсонни (танишини) ғийбат қилсам Ҳудо урсин ва Зино қилсам Ҳудо урсин деганакан ва Шайтон йўлдан уриб ўша ишларни қипти. Ҳозир афсусда. Булар қасам ҳисобланадми қасам каффоротини берадми? Ўша айтган инсонни ҳар ғийбат қилганига каффорот берадми ёки бошидагисгами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало тавба қилсин, истиғфор айтсин. Надомат чекиб, бу гуноҳларни қайта қилмасликка азму қарор қилсин. Бу қилган гуноҳларининг олдида қасамини бузганининг гуноҳ ҳеч нарса эмас. У кўпроқ қилган гуноҳларига тавба қилишни, қайтиб қилмасликни ўйласин. Акс ҳолда айтгани бўлиб қолишидан қўрқсин. Қасам ичган бўса, бузгани учун каффорат берсин. Ҳар сафар каффорат беришни эмас, гуноҳларни қилмасликка астойидил ҳаракат қилсин. Аллоҳ сақласин яна қилса, ҳар сафар яна каффорат тўлайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat