Ассалому алайкум! Малумки аёллар Оилали бӯлганларидан кейин эрларинг қӯлига қарайдилар. Ӯзлари ишламагандан кейин закотни аёллар қандай берадилар? Исломда закот барча мӯмин мусулмонларга фарз дейилган. Саволим шуки оилали аёллар қандай закот берадилар?
– Ва алайкум ассалом! Закот барчага эмас, балки нисоб миқдоридаги мулкга эга инсонларга фарз. Аёл нисоб эгаси бўлса ишлайдими ёки йўқми, пул топадими ёки йўқми уйда ўтирадими ёки йўқми фарқи йўқ. Закот беришлари фарз бўлади. Тиллоларини ўзидан ҳам берса бўлади, тўплаган пуллари бўлса ундан ҳам берса бўлади. Валлоҳу аълам!