Ассалому алайкум! Мен чет элда мухожирман, бу ерларда мусулмон одам кам, мен "Садақа" бермоқчи бўламан, лекин мусулмон ночор одамни топаолмайман. Ноилож ўзга диндаги инсонларга бераман. Шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарз ва вожиб бўлган садақотлардан бошқасини беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!