Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ахлат билан боқилган балиқлар

11:27 / 31.05.2023 | Bekzod Xolchayev | 1157

Ассалому алайкум Одам ва мол ахлати билан боқилган балиқларни еийиш бизга ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Жаллола (нажосатхўр ҳайвон)нинг ҳукми

Фиқҳий китобларимизда жаллола ҳайвон истилоҳи мавжуд. Унинг ҳукми борасида уламолар “Уни ейиш ва сутини ичиш жоиз эмас” деганлар. Ҳозирги кунда кўплаб бўрдоқичилик, балиқчилик ва парандачилик корҳоналарида қорамол ва парандаларга қон ва шу каби нажосатларни уларга ем сифатида берилаётганини эшитиб қоляпмиз.
Бу каби ҳайвонлар ҳам жаллолага кириб қоладими ёки йўқми?
Шу ўринда фуқаҳолар наздида қайси ҳайвон жаллола бўлади? унинг жаллола бўлиш шарти нимадан иборат? Шуни ўрганиб чиқсак. Қандай ҳавон бўлмасин унинг жаллола бўлиши учун икки шарт топилиши керак.
1. Ўзи ҳалол бўлсада емишининг ҳаммаси фақат нажосат ва нопок нарсалардан иборат бўлсин. Ундан бошқа пок емиши бўлмасин.
2. Нажосатхўрлиги ва нопок озуқа билан озиқлангани учун гўштидан нажосат ҳиди зоҳир бўлиб турсин. Ҳатто терлагандаги терисидан ҳам нажосат ҳиди келиб турсин.
Қайси ҳайвонда шу икки шарт топилса, унга жаллола деб ҳукм қилинади. Агар иккисидан бири топилмаса ҳам жаллолага ҳукм қилинмайди. Бирор ҳайвон фақат нажосат ейишга одатланиб. Ундан бошқасини емаса, лекин гўштидан нажосат ҳиди келмаса, уни жаллолага ҳукм қилиб бўлмайди. Уни ейиш кароҳиятсиз жоиздир.

  وروي ابن رُسْتُمَ رَحِمَهُ اللَّهُ عن مُحَمَّدٍ في النَّاقَةِ الْجَلَّالَةِ والشاة وَالْبَقَرِ الْجَلَّالِ أنها إنَّمَا تَكُونُ جَلَّالَةً إذَا تفتتت    وَتَغَيَّرَتْ وَوُجِدَ منها رِيحٌ مُنْتِنَةٌ فَهِيَ الْجَلَّالَةُ حِينَئِذٍ لَا يُشْرَبُ لَبَنُهَا وَلَا يُؤْكَلُ لَحْمُهَا وَبَيْعُهَا وَهِبَتُهَا جَائِزٌهذا إذَا كانت لَا تَخْلِطُ وَلَا تَأْكُلُ إلَّا الْعَذِرَةَ غَالِبًا فَإِنْ خَلَطَتْ فَلَيْسَتْ جَلَّالَةً فَلَا تُكْرَهُ لِأَنَّهَا لَا تَنْتُنُ

Ибн Рустум имоми Муҳаммаддан жаллола бўлиб қолган туя, қўй ва мол ҳақида: “Улар жаллолага айланиши учун ажралиб, табиати(нажосат ейдиган бўлиб) ўзгарган ва улардан бадбўй ҳид келадиган бўлиб қолган бўлиши керак. Ўшанда жаллолага айланади. Уларнинг сути ичилмайди, гўшти ейилмайди. Аммо савдо ва ҳибаси жоиз. Жаллола ҳукмида бўлиши учун пок нопокни аралаштирадиган бўлмай аксар(таомининг кўп қисми) нопок нарсалар бўлиши керак. Агар пок ва нопокни аралаштираиб ейдиган бўлса, жаллола бўлмайди. Унда макруҳ ҳам бўлмайди. Чунки, (гўшти ва териси)бадбўй бўлмайди. Бадоиус саноиъ.

الجلالة هي أكلة الجلة، أي العذرة وغيرها من النجاسات

Жаллола деб жаллаҳ яъни тезак ва бошқа нажосатларга одатланган жонзотга айтилади.

روى عن ابن عباس، أنه قال: نهى رسول الله(ص) عن شرب لبن الجلالة

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаллоланинг сутини ичишдан ман қилдилар”. 
Сунан асҳоблари ривоят қилишган.

روي عن ابن عمر أنه قال: « نهى رسول الله (ص) عن أكل الجلالة وألبانها

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаллоланинг (гўштини) ейишдан ва сутини(ичиш)дан қайтардилар. 
Сунан асҳоблари ривоят қилишган.

وروى أبو داود، أن النبي (ص)«نهى عن الجلالة في الإبل أن يركب عليها أو يشرب من ألبانها

Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам  туянинг жаллоласини миниш ёки сутини ичишдан қайтардилар” 
Абу Довуд ривояти.

الجلالة التي اذا قربت وجد منها رائحة فلا تؤكل و لا يشرب لبنها و لا يعمل عليها

Яқинига келинганда бадбўй ҳиди келадиган жаллоланинг гўшти ейилмайди, сути ичилмайди ва устига минилмайди”. (Роддул муҳтор).
 Унинг гўштидан фойдаланиш учун бадбўйлиги кетгунича ем ҳашак ва покиза ем билан боқилади. Бунинг учун имоми Муҳаммаднинг “Мабсут” китобида маълум вақт белгиланмаган. Табйийнул ҳақоиқ китобида туя қирқ, қора мол йигирма, эчки қўйлар ўн ва товуқлар уч кун покиза таом билан ушлаб турилади дейилган. Роддул муҳтор китобида: “Товуқ уч кун, эчки қўй тўрт кун, туя ва молни ўн кун покиза ем билан тутиб турилади” дейилган. Бадоиус саноиъ китобида: “Энг афзали товуқни қорнидаги нажосати кетгунича тутиб турилади”. Имоми Муҳаммад : “Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ қанча тутиб туришда вақт белгиламаган” деган ва “Пок бўлгунича тутиб турилади” деган.   Юқоридаги ҳукмларга қаралганда ўзининг йўлдошини еб қўйган мол ва эчкиларни гўшти ва сутидан фойдаланиш ва дон билан нажосатларни аралаштиралиб боқилаётган балиқ, товуқни ейишнинг зарари йўқ. Чунки улар еган нажосат оздир. Юқоридаги ҳукмлар фақат нажосатхўр бўлганларга тегишли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat