Ассалому алайкум! Европа, Россия ва шунга ўхшаш давлатларда кўпинча ресторан ва кафеларда менюсида чўчқа гўштида қилинган овқат бўлади. Чўчқа гўштида қилинганлигини хам ёзиб қўйишади. Шу кафеларда қўй, мол ва товуқ гўштида қилинган овқат олиб еса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Емаслик керак. Чунки чўчқани пишириб одамларга едирадиган ресторанларда мусулмонларни ҳалол ейишини риоясини олишмайди. Валлоҳу аълам!