Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

С_Стар

13:04 / 10.06.2023 | Сардор Йигиталиев | 290

Ассалому алайкум! Бугун юртимизда "ССтар" номли илова оммалашди. "ССтар" иловасида рўйхатдан ўтаман. 1 йилига маълум миқдорда ( 150$дан 40.000$ гача) абонент тўлови тўлайман. Шундан сўнг илова бу пулдан муайян қисмини мени шу иловага таклиф қилган одамга беради. Кейинчалик мен хам кимнидир таклиф қилсам ва у абонент тўловини амалга оширса, унинг тўловидан муайян миқдори менга берилади. Абонент тўловини тўлаганимдан кейин иловада хар куни менга муайян топшириқлар бериб борилади. Яъни, ЁуТубе платформасига кириб маълум каналларга лайк босишим керак (каналлар бехаё эмас). Бунинг эвазига илова хар куни менга 3$ дан 1-2-4-5$ гача иш хақи тўлайди. Абонент тўлови қанча катта бўлса, иш хақи хам шунга қараб ортиб боради. Хамда, мен ишлаган хар кунги пулимга қараб, мени таклиф қилган одамга маълум фоизлар тўланади. Мен хам узим таклиф қилган одамларимнинг даромадидан маълум фоизларда фойда олиб тураман. Шу иш халол ёки харом эканлигини сўрамоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу молиявий пирамида. Молиявий пирамидага пул тикиш ҳам фойда олиш ҳам ҳаром. Берадиган ўша “шарт” ва “вазифа”лари кўзбўямачилик учун холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat