Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойликдан эхсон

00:38 / 06.10.2021 | Abduhalil | 1008

Ассалому алайкум! Мисол учун 1.000.000 ойлик олсам шу пулни қанчасини эхсон ва садақа қилсам яши бўлади? Ва шу ажратилган садақа эхсон пулини Ота Онамга ва аёлим фарзадларимга уй расходларига ишлатасам бўладими? Чунки шу инсонларни боқиш мани фарзим деб эшитканман ва шу фарз садақа ва эхсонга кирадими? Ёки шу ажратилган пулни опа сингил, ака ука, амма ҳола, амаки тоға, ва бегона инсонларга ёки масжидга ва ҳайрия ишларига беришим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-она ва оилани нафақаси зиммангизда фарз уларга қилган ҳаражат шу фарзни адо қилиш бўлади уни садақа эҳсон деманг. Эҳсонларни бошқа саволда зикр қилинган яқинларга қилсангиз икки ҳисса савоб бўлади бири эҳсон иккинчиси силаи раҳм. Эҳсонни эҳтиёжингиздан ортиб қанча қилсангиз шунча эвазига савоб оласиз. Эҳсон қилиб ўзингизга ишлатгани бировлардан қарз оладиган ҳолатга тушиб қолмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat