Ассалому алайкум! Мeндан бир тадбиркор нақд пул бeриш шарти билан қарзга мол олган. Қарз бeриш муддати кeлганида нақд пули йўқлигини айтаяпти. Шу қарзимни 10 % ошиғи билан пул ўтказиш орқали тўламоқчи. Молни қайтариб олай десам сотиб юборган, ўша қарзини ўзини ўтказиб берса мeнга 10 % зарар бўлади. Бу ҳолатда нима қилсак шариатга хилоф иш қилмаймиз?
Ва алайкум ассалом! Ўша ҳақингизни 80 фоизини пул ўтказиш орқали олинг. Қолган 20 фоизини эса ўзингиз зарар кўрмайдиган қилиб, келишиб, бошқа пул бирлиги масалан долларда ёки мол сифатида олсангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!