Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғассолга ғусл қилиш вожиб бўладими?

10:53 / 01.04.2014 | Хамробек | 2642
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз кейинги вақтларда саволларим жуда кўпайиб кетаябди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам "Билимсизликнинг давоси саволдир" деган эканлар. Ўзимда илмга бўлган рағбат кун сайин ортиб бораётганини хис қилаяпман. Саволим шуки, маййитни ювгандан кейин уни неча киши ювган бўлса ғусл қилиш ювганларга вожиб бўладими? Бу саволни беришимдан мақсад, бу амал қандай амаллигини билиш учун деярли ҳамма ғусл қилар экан. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Ғассол маййитни ювиб бўлганидан кейин ўзи ғусл қилмоғи мустаҳабдир. Вожиб эмас!

Топ рейтинг www.uz Openstat