Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фирқаларга бўлиниш

10:53 / 01.04.2014 | Abu_muslim | 2348
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Хазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг охират яқинлашганда мусулмон уммати 72 фирқага бўлиниб кетади, шулардан биттаси тўғри йўл эканлигини ўқиган эдим. Ҳазрат саволим шуки, ҳозирда бир қанча оқимлар мавжуд бўлиб, аҳли сунна вал жамоа ҳам тўрт йўналишга бўлиниб кетган. Ушбу тўртта йўналиш Пайғамбармиз айтган биттасига кирадими ёки Моликий, Ҳанафий, Ҳанбалий, Шофиъий мазҳабларидан бирини танлаш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бизда ақийда бўйича Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби тарқалган, имомимиз Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи . Фиқҳ бўйича имом Аъзамнинг ҳанафий мазҳаби. Аҳли сунна вал жамоа ҳам тўрт йўналишга бўлиниб кетган деган гап нотўғри. Ҳадисда ақийдавий мазҳаблар ҳақида сўз кетган, фиқҳий мазҳаблар ҳақида эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat