Ассалому алайкум! Хомиладорман, 2 турмушимдан ажралганман, эрим боласидан воз кечди, болам туғилганида сўнг 1 турмушимдеги ўғлимни отасидан туғилажак болам учун исми шарфини беришини сўрадим. У инсон рози бўлди, мақсадим фарзандаларим улғайишганда хар хил исм шарифда бўлишмасин деган ниятда қилдим. Тутган йўлим тўғрими, ўзини розилиги билан исми шарифини туғилажак боламга берса гунох эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Менинг пушти камаримдан бўлган болам деб иддао қилмаса бўлди. Валлоҳу аълам!