Ассалому алайкум! 1. Ман бир хил инсонларни ёқтирмайман, уларни менга ёмонлиги тегмайди лекин шунақа туйғу пайдо бўладики ёқимсизлигини сезаман, бу нимани белгиси кибрними? 2. Ман бўш вақтларимда Гитара чалишни яхши кўраман, шариатимиз бунга қандай қарайди? 3. Бир инсон билан тортишиб қолдик. Идеал инсон ҳақида, Идеал инсон деб Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам айтишимиз мумкинми? Мен мумкун десам у Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Юсуф алайҳиссалом чиройли бўлмаганку деб менга жавоб қайтарди. Шунга нима деб жавоб берсам бўлади?
- Ва алайкум ассалом! 1). Одатда кибри борларда шундай содир бўлади.
2). Бошқа иш билан шуғулланинг.
3). Ҳамма пайғамбарлар сиз айтгандек идеал инсон эканликларига Аллоҳ гувоҳлик берган. Уларнинг энг мукаммали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Пайғамбарларнинг бирортасини идеалликдан тушириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!