Ассалому алайкум! Мен Америка витаминлари савдоси билан шуғулланаман, шерикчиликда. Iherb деган сайтдан заказ урамиз. Бир гал шеригим биргал мен. Заказ ураётганда мен ўз телефонимдаги Iherb сайтига кириб витаминлари ссилкасини шеригимга ташлайман, шеригим ўша ссилкалардан кириб витаминлари корзинкага солиб заказ урадилар. Ва Iherb мен ташлаган ссилкадан заказ урганлари учун мени сайтимга пул тушуриб беради (% ажратади). Ва табиийки мен заказ қиганимда хам шеригим менга ссилка ташлаб берадилар ва улар хам қанчадир % пулига эга бўладилар. Аслида биз шу витаминни бир биримизга реклама қиганимиз учун сайт бизага пул тўлайди. Бу пуллар биз учун халолми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!