Ассалому алайкум! Мен бизнес қиламан яъни магазинимга четдан юк олиб келиб сотаман. Менга 1та инвестор пул тикмоқчи ва бизнесимга тенг шерик бўлмоқчи 50/50. Лекин у фоизга пул олган экан. Шунда мен уни пулидан фойдалансам рибо буладими?
– Ва алайкум ассалом! Рибога пул олиб бўлган бўлса гуноҳи ўзигадир. У билан ишласа бўлади. Агар сиз билан келишганидан сўнг рибо шарти билан пул олса сиз бунга сабабчи бўлганингиз учун гуноҳига шериксиз. Валлоҳу аълам!