Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ бандаларидан бе ҳожат

17:43 / 11.06.2023 | Sadriddin | 640

Ассалому алайкум! Роббимиз Аллоҳ барча нарсадан бе хожат яккаю ягона барча қудрат соҳиби ва биз билган ва билмаган роббим Аллоҳ бандаларига ошкор қилган ва ошкор қилмаган исм ва сифатлари бор. Исм ва сифатлари борлигининг аввали ва охири ёқдир Аллоҳу акбар. Устоз бандаларининг ибодатлари ўзи учун лекин рўзаси Аллоҳ учун савобини ҳам роббим Аллоҳ ўзи беради шу ҳадисми ёки ҳадиси қуддусийми мен ожизман ва буни қанде тушунай мен обид инсоннинг илми буни қанде тушунишимга етмаябти ва адашиб қолишдан роббим Аллоҳнинг исм ва сифатларига билмасдан ёки билиб куфур келтириш хатаридан қўрқиб сизларга агар билмасанг зикр аҳлидан сўранглар деган оятга иншаАллоҳ амал қилиб юзландим ахир роббим бандаларининг амалларидан бе ҳожатку барча инс ва жинлар тақвода юрса ҳам ёки залолатда ширк куфрда юрса ҳам Аллоҳга бирор фойда ёки зарар ёқку, яна бир савол шуки халқимиз орасида Аллоҳнинг байти Аллоҳнинг уйи деган гап бор бу гап ҳам ўз маносида ишлатиш жоизми куфрга яқин келиб қолмимизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадиси қудсий.

2).

Аллоҳ бизни нима учун яратди

Камолот сифатларга соҳиб бўлган Зот борлиқни беҳикмат яратмаганига ишонмасликнинг ўзи мумкин эмас. Барча оламларни яратиб, уларнинг тадбирини қилиб турган Зот сиз билан биз – одам болаларини ҳам бир ҳикмат асосида яратганини англаб етмоғимиз лозим.
Бу улкан ҳақиқатни Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда баён қилиб қўйган. У Зот Муъминун сурасида қуйидагиларни айтади:

أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ۝

فَتَعَالَى اللَّهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ۝

«Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир, карамли Аршнинг Роббидир» (115-116-оятлар).
Ҳа, Аллоҳ таолонинг сиз билан бизни яратиши беҳуда бўлган эмас. Бир куни келиб сиз билан биз, албатта, У Зотнинг ҳузурига қайтариламиз. Ўша вақтда ҳолимиз не кечишини ўйлаб қўяйлик.
Аллоҳ таоло осмонлару ерни, уларнинг орасидаги нарсаларни, жумладан, сиз билан бизни ҳам ўйнаб яратган эмас. У Зот Анбиё сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади:

وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاء وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ۝

لَوْ أَرَدْنَا أَن نَّتَّخِذَ لَهْوًا لَّاتَّخَذْنَاهُ مِن لَّدُنَّا إِن كُنَّا فَاعِلِينَ۝

«Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ. Агар кўнгилхушликни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, уни Ўз томонимиздан қилиб олар эдик» (16-17-оятлар).
Бу дунёдаги барча улкан ва ажойиб нарсалар албатта, ўйин учун яратилмайди. Ҳуда-беҳудага шунчалик уринишнинг кераги йўқ. Мақсад ўйин бўлса, шунга мосроқ нарса яратилар эди.
«Агар кўнгилхушликни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, уни Ўз томонимиздан қилиб олар эдик».
Бу фараз учун айтилган гап. Яъни бўлиши мумкин эмас, мабодо бўлган тақдирда ҳам, бундай бўларди, қабилидаги гапдир. Аллоҳ таоло кўнгилхушлик қиладиган зот эмас, Аммо мабодо қилса ҳам, У ўша кўнгилхушликни Ўз томонидан, Ўзига боғлиқ нарсадан тутар эди. Бандаларга боғламас эди. Фақат одамлар билиб қўйсинларки, Аллоҳ осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб, кўнгилхушлик учун яратгани йўқ. Уларни ҳикмат ила ва улкан мақсад учун яратган.
Аллоҳ таоло жинларни ва инсонларни нима учун яратганини Зориёт сурасида қуйидагича ифода қилади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ۝

مَا أُرِيدُ مِنْهُم مِّن رِّزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَن يُطْعِمُونِ۝

إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ۝

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир» (56-58-оятлар).
Ушбу қисқагина оятларда улкан ҳақиқат ўз ифодасини топгандир. Одамлар ва жинларнинг яратилишидан ягона мақсад уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари экан.
«Ибодат» сўзи араб тилида бўйсуниш, ўзини паст тутиш, итоат этиш ва амрни бажариш маъноларини англатади. Демак, ҳар бир ишда Аллоҳга бўйсуниш, итоат қилиш, Аллоҳнинг амрларини бажариш, ҳузурида ўзини паст олиш Аллоҳга ибодат қилишни англатар экан.
Уламолар истилоҳида эса Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун қилинадиган ҳар бир иш ибодатдир.
«Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир».
Демак, Аллоҳ таоло инсонлару жинлардан ризқ сўрамайди, балки Ўзи уларга ризқ беради. Улардан таом сўрамайди, балки Ўзи уларга таом беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсади ҳам шудир.
Инсон бу дунёга Аллоҳ таолонинг ибодатини қилиш учун, яъни У Зотнинг айтганини қилиб, кўрсатмаси билан яшаш учун келган экан. Ўша кўрсатмаларни кимдан ва қаердан олади?
Бу муаммони ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳал қилган. У Зот ҳар замон ва маконда бандалар ичидан етук бир кишини танлаб олиб, унга пайғамбарлик мақомини берган ва фаришта орқали хабар юбориб, Ўз таълимотларини етказиб турган. Пайғамбар эса Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларини одамларга омонат билан етказиб турган. Мана шу ерда «Ваҳий нима ўзи?» деган савол пайдо бўлади. Бу саволга тўлиқ жавобни ақоид илми уламоларидан оламиз.

«Сунний ақийдалар» китобидан

 3). Ўша жойда жойлашган маъносида ҳеч ким айтмайди. Буни ҳамма билади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat