Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазонда

08:25 / 11.06.2023 | Umar | 471

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим сахарлик вактидан олдин нос чекади ва оғзини яхшилаб чайиб тахорат олиб сахарлик қилиб куни бўйи рўза холатида юради ва оғиз очилгандан сўнг яна бир нос чекиб оғиз чайиб тахорат олади шу танишимга ишхонасидаги инсон сенинг рўзанг қабул бўлмайди дебти фақат оч юрган хисобидасан рўзанг қабул бўлмайди дебти у эса шу нарсани ўйлаб тутайми тутмайми деган иккиланишга келиб қолди мен эса қабул қилувчи Аллоҳ, у эмас дедим. Шунга уни рўзаси қабул бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсонни амалини қабул қилиш ёки қилмаслик Аллоҳ таолонинг хоҳишидаги иш. Уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Шайтон ҳам шу тарзда инсонларнинг хатосини кўрсатиб “сен Аллоҳга ибодат қилишга муносиб эмассан, ибодат қилсанг ҳам қабул бўлмайди” деб фарзлардан қайтаради. Танишингиз у одамни гапига қулоқ солмасдан рамазон рўзасини тўла адо қилсин. Кунлик беш вақт намозларни ҳам ўз вақтида адо қилиб борсин. Албатта чекадиган ўша нарсаларини ҳам тарк қилишга ҳаракат қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat