Ассалому алайкум! Бир танишим мендан тез-тез карз олиб туради. Қарзни қайтарётганда 5 минг ёки 10 минг қўшиб беради. Қайтариб бесам олмайди, қарз берган одамни рози қилиш керак дейди. Бу пул халолми?
– Ва алайкум ассалом!
Қарзни зиёдаси билан қайтариб бериш
Юқорида айтиб ўтганимиздек, фойдани кўзлаб қарз бериш жоиз эмас. Лекин фойда шарт қилинмай ёки урфга кирмай, қарз олган одам қарзни чиройли адо қилиш маъносида олган қарзига ўз ихтиёри билан бирон нарса қўшимча қилса, бу яхшидир.
وعن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال: كان لي علي رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حق، فاعطاني و زادني.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи васалламнинг мендан қарзлари бор эди. У зот менга ҳаққимни қайтариб, зиёда ҳам қилиб бердилар.
Бухорий ривоят қилган.
وروي عن ابن كعب وابن مسعود وابن عباس رضي الله عنهم جميعاً، أنهم نهوا عن قرض جر منفعة، لأن القرض عقد إرفاق وقربة، فإذا شرط فيه منفعة، خرج عن موضوعه، فيجب على المسلم أن ينتبه لذلك ويحذر منه، ويخلص النية في القرض وفي غيره من الأعمال الصالحة، فإن القرض ليس القصد منه النماء الحسي، وإنما القصد منه النماء المعنوي، وهو التقرب إلى الله عز وجل، بدفع حاجة المحتاج، واسترجاع رأس المال، فإذا كان هذا القصد في القرض، فإن الله تعالى ينزل في المال البركة والنماء والطيب
Ибн Каъб, Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг барчаси фойда келтирадиган қарздан қайтаргани ривоят қилинади, чунки қарз раҳм-шафқат ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ақди бўлиб, унга қўшимча фойда шарт қилинадиган бўлса, кўзланган мақсад ҳосил бўлмай қолади. Мусулмон одам буни билиши, ундан сақланиши ҳамда қарз ва бошқа солиҳ амалларда ниятни холис қилиши лозим бўлади. Қарз муомаласидан мақсад моддий ўсиш эмас, балки маънавий тараққиёт, Аллоҳга муқарраб бўлишдир. Қарзда муҳтожнинг ҳожатини чиқариб, берганининг мислинигина қайтариб олиш кўзда тутилади. Агар мўмин шу мақсадда қарз берадиган бўлса, Аллоҳ унинг молига барака бериб, кўпайтиради ва поклайди. Валлоҳу аълам!