Ассалому алайкум хазрат! Сизга савол бермоқчи эдим: Буюк рус адиби Лев Николаевич Толстой мусулмон бўлганми? Бу ҳақда мусулмон олимларининг фикрлари қандай? Чунки эшитишимча уни чэрковдан чиқарилган яни бадарға қилинган экан. Қабри устида ҳам ҳеч қандай ҳоч йўқ экан. Мани бу адибни ҳурмат қиламан. Чунки у ислом дини ҳақида айниқса умри сўнгида илиқ фикрлар айтганини эшитганман. Лекин ҳеч қаерда аниқ калима келтириб мусулмон бўлган деган гапни ҳеч қаерда эшитмадим ва ўқимадим. Изоҳ: Л.Н.Толстой ҳақида эшитган аудио диск - Хайрулла Ҳамидов муаллифлигидаги "Лен Николаевич Толстой" ва ўқиган китобим Озод Шарофуддиновнинг "Иқрорнома"си