Ассалому алайкум! Бир танишим "имомга иқтидо қилиб намоз ўқийдиган киши ҳеч нарсани ўқимайди, ҳатто Аттаҳиётни ҳам ўқимайди. У учун имом ўқийди." деб баҳслашди. Муқтадий нималарни ўқиши керак ва нималарни ўқиши ножоизлиги хусусида маълумот берсангиз, миннатдор бўлардик.
– Ва алайкум ассалом! Муқтадий қироат қилмайди ва тааввуз айтмайди холос. Бошқа барча зикрларни ўзига эшитиладиган даражада овозда айтади. Валлоҳу аълам!