Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқома ҳақида

11:05 / 14.10.2017 | Murodjon Abduvohidov | 5140
Ассалому алайкум! Излаш бўлимидан қидирдим, баъзи саволларимга жавоб олдим, баъзи холатларни эса умуман ҳаёлимга ҳам келтирмаган эканман, қўшимча равишда билиб ҳам олдим. Бунинг учун Сизлардан миннатдорман. Аллоҳ ишларингизни баракотли қилсин. Лекин мени бир саволим жавобини топа олмадим. Бу балки тўғри қидириш амалга оширмаганлигимдандир, агар Сизларни шу ўринда уринтириб қўйган бўлсам, узр сўрайман. Саволга ўтадиган бўлсам, жамоат намозларида кўпинча иқома такбири айтилаётган вақтда жамоат уни эшитиб ўтиради, иқома тугай деган вақтда ўрнидан туриб саф ҳозирлашади. Баъзан иқома тугаши билан имом сафларни текислаб олинглар деб бир марта огоҳлантириш бериб, намозни бошлаб юборади, ваҳоланки, бу вақт оралиғида, айниқса жамоат кўп бўлган ўринларда сафлар тўла-тўкис бўлиб улгурмайди. Кўп намозхон биродарлар олдига қарамай қулоқ қоқиб юборадилар. Олдиндаги бўш ўринларни тўлдирай десангиз уларнинг олдиларини кесиб ўтишга тўғри келиб қолади. Саф тўла бўлмаганини билиб туриб, шундай ноқулай вазиятда қолганим учун хатто гунохкор бўламанми деб хавотирга ҳам тушаман. 1) Азон айтилганда ўтириб эшитиш керак деганини эшитгандим, бу қанчалик тўғри 2) Юқорида келтирилган холатни назарда тутсак, иқома бошланиши билан жамоа қўзгалиб сафни тўлдириб олиши керакми ёки иқома айтилаётганда ҳам ўтириб эшитиш керакми. Бу саволни берганимнинг сабаби, бировдан эшитгандим (илмлими ёки бошқа эканлиги эсимда йўқ), иқома айтилиши бошланганда намозга туриб ният қилиб турилади, қод қоматис солаҳ ни айтганда намоз бошланди деган маънони беради ва бу вақтда имом намозга такбир айтиб қулоқ қоқиши мумкин. Намозга қулоқ қоқилган вақтда жамоат сафи мукаммал холда бўлиши кераклигини айтганди. Агар саволим ўринли бўлса ва бу жамоат учун, намозхонларимизни жамоат намозида тўғри саф тортишлари учун фойдали бўлса, унга берилган жавобни телеграм сахифасидаги Зикр ахлидан сўранг каналида ҳам берсангиз. Аллоҳ илмингизларни зиёда қилсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кўпчилик “ҳаййа алассолаҳ”да турилади деган гапни ундан олдин туриш жоиз эмас деб ўйлашади. Аксинча бу шунгача туришни кечиктирмаслик керак деганидир. Хусусан жамоати кўп масжидларда такбир бошлаши билан туриб, такбир тугагунча сафларни ростлаб бўлган бўлиши керак. Тик туриб эшитишни ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat