Ассалому алайкум! Отилган, ов қилинган кийик гўшти халолми?
– Ва алайкум ассалом! Отаётганда тасмия “Бисмиллааҳи Аллоҳу акбар” дейилган бўлса ва ўша ўқ ҳайвоннинг баданини ёриб ҳосил қилган жароҳат туфайли ўлган бўлса ҳалол.
Қурол ила овланган ҳайвонлар
Савол: Милтиқ каби қурол орқали ўлган ов ҳалол бўладими?
Жавоб: Бу борада уламолар турлича фатво берганлар. Уларнинг ихтилофига сабаб бўлган нарсалар куйидагилардан иборатдир.
1). Қўрғошиндан таёрланган ўқ кесувчи ёки хориқа (тиғи билан йиртувчи) ҳисобланадими ёки йўқми?
2). Мақсад фақат қон чиқаришми ёки тиғли нарса билан қон чиқариш шартми?
Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ: «Қўрғошиннинг жароҳатлаши қаттиқ куч билан текканлиги туфайлидир. Чунки у тиғли нарса эмас. Шунинг учун ҳалол бўлмайди» деган.
«Бундуқ (милтиқ), асо ва шу каби тиғсиз нарсалар билан овланган нарсалар ҳалол бўлмайди». (Роддул муҳтор).
Йигирманчи аср фуқаҳоларидан Рашид Аҳмад Гангўҳий роҳимаҳуллоҳ:
«Милтиқдан отилган ўқнинг ўзида хориқа хусисияти йўқ», деган.
Моида сурасида келган оятда ва кўплаб ҳадисларда ҳайвонни сўядиган нарса тиғли бўлиши шарт қилинган.
Савол: Ўқ отилган қуш ёки бирор ҳайвон сувга тушса, уни еса бўладими?
Жавоб: Йўқ. Чунки унинг ўлими сувга тушгани учун бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек қуш биринчи бирор том ёки дарахтга тушиб кейин ерга тушган бўлса ва уни жони чиқишидан аввал сўйиб олмаса уни ейиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!