Ваалайкум ассалом! Одатда биржаларда бирор нарсани сотиб олиш ёки сотиш мақсади бўлмайди. Балки ўртадаги нархларнинг фарқидан фойдаланиб қолишади. Одатда сотувга қўйилган нарсалар йўқ бўлади. Шариатимизда асли йўқ нарсани ёки қўлга олинмаган нарсани сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!