Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чет элда намоз вақтларини қай бирига амал қиламиз?

08:29 / 12.06.2023 | Ozodbek | 262

Ассалому алайкум! Биз Чет эл давлатларига борсак дейлик ҳозир Қатар давлатидамиз. Қатарликлар Ҳанафий эмас табиийки намоз вақтлари ҳам озгина фарқ қилади. мисол учун Қатар давлатида азон аср намозига айтилди лекин ҳанафий мазхаби бўйича 1 соат бор аср намози вақтига. Биз қайси бирига амал қилайлик? Қатардаги азон вақтларигами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳанафий мазҳабида ҳам асрнинг вақти тўғрисида икки хил қавл бор. Биринчиси ҳозирда ҳанафийларнинг аксари амал қиладиган имом Абу Ҳанифанинг қавллари. Унга кўра асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда киради. Иккинчи қавл ҳанафий мазҳабидаги имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари имом Абу Юсуф, Муҳаммадлар қавли. Бу қавл Шофиъий, Молик ва Ҳанбалий мазҳабларининг гапига мувофиқ келади. Бу қавлга кўра аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлганда киради. Шундай экан агар шароит шуни тақозо қилса, сиз иккинчи қавлга биноан асрни ўқишингиз мумкин. Бунда бир ҳолатга эътибор беришингиз керак У ҳам бўлса, сиз учун энди пешин намозининг вақти ҳам ўша иккинчи қавлга кўра ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлганда тугайди. Шундай экан бундайн буён иккинчи қавлга амал қилганингиз учун пешинни ўша вақтдан олдин ўқиб олишингиз ва кечиктирмаслигингиз керак бўлади. Жамоат қайси бирини танласа сиз ҳам ўшалар билан бирга бўлинг. Ёлғиз ўқийдиган бўлсангиз ҳанафий вақтини олинг. Пешинни уч мазҳабда асрнинг вақти кириши дейилган вақтдан кечиктирманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat