Ассалому алайкум! Мен бир бухгалтерия хизматини курсатадиган корхонада ишлеман. Гул сотадигон катта дўконнинг бухгалтерия ишларини қиламиз. Дўконнинг рахбари кўп вақт чет элда бўлади. Яъни гул олиб ўзбекистонга жўнатади. Ўзи йўқлиги учун иш бошқарувчиси дўконнинг ўзбекистондаги ишлари билан шуғуланади. Бизга хам иш бошқарувчиси хужжатларни олиб келади. Хозир чекдан 1% кешбек (пул қайтарил)моқда. Дўкон бир ойда 300-400 миллионнлик гул сотади: шундан 1% кешбек пул қайтади бу пул 3-4 миллион бўлиб кетади. Шу пулни иш бошқарувчиси ўзилар ишлаторилар деб берган. Менимча бундан рахбарни хабари йўқ. Бу пул бизга халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Кешбек чек эгаси - харидорнинг ҳақи. Ҳаридор ким бўлса ўшанинг розилигини олиш шарт. Унинг розилигисиз бошқаларга ҳалол бўлмайди. Чеклардаги кешбек унинг эгаларига тегишлидир. Уларнинг рухсатисиз кешбекни ўзлаштиришингиз жоиз эмас. Чек эгалари била туриб кешбекдан фойдаланиш ҳақларидан кечиб, уларни ташлаб юбораётган бўлсалар, ўшани олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!