Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Америка логистикасидаги пул тўловлари

07:59 / 12.06.2023 | Muhammadsodiq | 564

Ассалому алайкум! Америка логистикасида, юк ташувчи (сарриэр) компаниясида ишлайман. Юкни сотган брокер, юкни манзилга етказилгандан сўнг, 30-45 кунларда тўлаб беради. Биз каби юк ташувчи компаниялар тўловларни тезроқ муддат ичида брокерлардан олиш учун 2 йўл тутишади: 1) QuiсkPay (ТезкорТўлов) - малум 3-4 фоиз комиссия ушлаб қолиш йўли билан брокернинг ўзи тўлаб беради; 2) Ўртага 3-шахс яъни факторинг компания аралашуви орқали. Бу билан ушбу компания малум бир фоиз(4-5) комиссия эвазига тўловларни тезда тўлаб беради ва брокерлардан тўлиқ суммани ўз вақтида тўлатиб олади. Шу тўлов усуллари жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас.

2). Бу амалиёт “қарзларни сотиб олиш” деб аталади. Яъни қарзларни эгаларидан қарзнинг қийматдан камроққа вақтидан олдин сотиб олиш бўлиб, бу ҳаром қилинган рабавий шартномалардан ҳисобланади. Бунда шартномада икки хил рибо бир бўлиб, бири фазл рибоси, иккинчиси насия рибосидир. Фазл(ортиқча) рибоси – қарзни сотиб олинган маблағдан кўра қарзнинг миқдори ортиқча бўлади. Насия рибоси қарзнинг маблағнинг олиш муддати кечиггани учун бўлади. Шунингдек бу ерда амалиётни ҳаром қилувчи яна бир иллат бўлиб, у “ғарар” яъни қарзни ундириш аниқ бўлмаганлигидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الْحَصَاةِ وَعَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тош отиш савдосидан ва “ғарар” савдосидан қайтардилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat