Ассалому алайкум! Яқинда бўлган воқеа ҳақида сўрамоқчи эдим. Бир дўстимнинг отаси оламдан ўтиб қолди. Отасини сўнгги манзилга кузатар чоғимизда дўстим қабрга тушиб ўз қўллари билан отасини қабрга қўймоқчи бўлганда, имом келиб бу жоиз эмас, ўз фарзанди қабрга қўйиши мумкин эмас деб уни қайтарди. Имомнинг иши қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Аслида фарзанд ўз отасини қабрга қўйиши жоиз. Аммо имом бу гапни айтиши учун бирор сабаб бўлганки шундай дегандир. Валлоҳу аълам!