Ассалому Алейкум Шайх Ҳазратлари. Бир одам менга Қур'ону Карим китобини совг'а қилса менга нисбатан Садақа бо'лмайдими? Мен уни олишим мумкинми? Шулар ҳақида айтиб о'тсангиз Жавобингиз учун олдиндан Рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Совға қилса, қандай қилиб садақа бўлиши мумкин? Бир гапни айтишдан олдин ўйлаб кўриш керак! Совғани, у Қуръони Карим бўлса ҳам, олиш мумкин.