Ассалому алайкум! Ҳайит Байрамингиз муборак бўлсин! Муҳтарам Шайх ҳазратлари, сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аллоҳга шукр, шундай улуғ кунларда менга фарзанд неъматини ато қилди. Мен фарзандимга Муҳаммадазиз исмини қўймоқчиман. Аммо, Азиз - Аллоҳнинг 99 исмидан бири бўлганлиги сабабли ўйлаган исмим тўғри бўлармикан, деб ўйланиб қолдим. Илтимос, шу исм ҳақида ўз фикрингизни билдирсангиз. Олдиндан катта раҳмат. Ҳурмат ва эҳтиром ила, Шавкат
- Аллоҳнинг баъзи исмларини бандага нисбатан ишлатса ҳам бўлади. Мисол учун, «Роҳийм» сифати Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади. Азийз ҳам шундай.