Ассалому алайкум! Мени турмушга чиқанимга 5ой бўлиб қолди. Шу вақт ичида эримни кўп гуноҳ ишларга қўл урганини кўрдим. Эрим намоз ўқимайдилар, мен ёшлигимдан намоз ўқийман, тўйимиздан кейин эрим хиёнатгача бордилар. Ислом динида эрнинг хотинга қилаётган хиёнатига қандай йўл тутуши лозим? Илтимос йўл кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сиз қаттиқ ибодатда, дуода ва гўзал хулқда бўлиб эрингизни бундай ишлардан қайтишга ёрдам беринг. Бу каби аёлларни бир қанчасини биламиз. Эрни эр қилган ҳам қаро ер қилган ҳам хотин деб бекорга айтишмаган. Валлоҳу аълам!