Ассалому алайкум! Мен бир кичикроқ жойда ишлайман, 2та бошлиғим бор тенг шерик. Биринчи бошлиғим ойлигимдан ташқари унча мунча пул бериб туради. Лекин буни шериги билмайди чунки камроқ ишга келади, хисоб китобга хам аралашмайди. Асосий иш юргизадиган хам шу пул бериб турадиган бошлиғим. Менга бу пуллар халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бераётган пули шерикчилик молидан бўлмай, ўз шахсий маблағидан бераётган бўлса олишингиз жоиз. Чунки, шерикчилик пулидан бошқа шериклар рухсатисиз эҳсон қилишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!