Ассалому алайкум! Биз томонларда оилавий даромад асосан ердан олинади. Нос тайёрланадиган ўсимликни етиштириб сотамиз. Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам шу экинни экиб сотиш билан шуғулланувчилар бор. Шундан топаётганимиз ҳалолми? Уни экишни тўхтатиб бошқа фойдалироқ экинни экайликми? Иложи бўлса телеграмм каналга қўйинглар зора қолганлар ҳам билиб олишса дегандим!
– Ва алайкум ассалом! Ундан ҳар нарсада фойдаланса бўладиган ёки дори олишда ҳам фойдаланадиган бўлса экиш жоиз. Йўқ, агар фақат ўша нос учун етиштирилса сизлар гуноҳга ёрдам бераётган бўласизлар. Бошқа нарса экиш керак. Валлоҳу аълам!