Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир киши форумда ёзибди: "Бирор маҳсулотни қарзга сотишда нақд савдосидан кўра юқорироқ нархда бериш жоиз эканлигини шу форумда кўрган эдим. Аммо, пул масаласида айтишим мумкинки, пулни насияга савдо қилиш рибодир (қанча миқдорга савдолашишидан қатъий назар), Аллоҳу аълам. Долларни сўмга савдо қилиш - бу худди илгари тиллани кумушга савдо қилиш кабидир. Тиллани кумушга насияга савдо қилиш эса таъқиқланган". Ўйлаб қолдим, долларни қарзга бериш ва олиш мумкинми? Балки бунда бирор шартлари бордир, масалан доллар ҳолида қайтариш ёки шу кабилар. Шунинг учун мумкин бўлса қандай шартлари борлигини ҳам айтсангиз илтимос.