Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч киши борки, дуо қилади лекин уларга жавоб бермайди

12:41 / 15.06.2023 | Жамшид | 743

Ассалому алайкум! Имом ал Ҳаким раҳматуллоҳи алайҳ “Мустадрак”да ривоят қилган экан: Уч киши борки, Аллоҳ таолага дуо қилади лекин Аллоҳ уларга жавоб бермайди - Ёмон хулқли аёли бўлган ва у билан ажрашмаган эркак, бошқа кишидан пули бўлган ва унга қарши гувоҳлик бермаган киши, пулини ахмоқга берган киши. Бу ҳадис илмий асосга эгами, саҳиҳми? Қуръон ва суннатга зид эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عن أبي موسى الأشعري قال صلى الله عليه وسلم: ثلاثة يدعون الله، فلا يستجاب لهم: رجل كانت له امرأة سيئة الخلق فلم يطلقها، ورجل كان له على رجلٍ مال فلم يشهد عليه، ورجل أعطى سفيهاً ماله، وقد قال عزّ وجل وَلا تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمُ 

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Уч (киши) Аллоҳга дуо қилса уларга ижобат қилинмайди: ёмон хулқли аёли бўлган лекин уни талоқ қилмаган киши, бировнинг зиммасида моли бўлган лекин унга гувоҳ келтириб қўймаган киши, эси пастга молини берган киши, ваҳоланки Аллоҳ азза ва жалла “Молларингизни эси пастларга берманг” деган”.
Ҳоким ривояти.
Ушбу ҳадиси шарифда дуо қилиш билан бирга дунёвий сабабларни ҳам тутиш нақадар муҳим экани баён қилинмоқда. “Дуо қилса уларга ижобат қилинмайди” деган жумладан мурод ҳар қандай дуо эмас, балки айнан ўзи зулм кўриб турган хотини ёки қарздори ёки молини бериб қўйган ўша эси паст инсоннинг зиддига қилган дуоси назарда тутилган. Маълумки, мазлумнинг золим зиддига қилган дуоси ижобат бўлади, фақатгина ушбу уч ҳолат мустасно. Бунинг боиси шундаки, Аллоҳ таоло насия савдо қилганда унга икки кишини гувоҳ қилиб қўйишни, эси пастларга мол бермасликни, ҳожат тушганда талоқ беришни буюрган экан бу имкониятдан фойдаланмай оқибатда зулм кўриб ўтирганлар макруҳ иш қилган бўладилар ва уларнинг қилаётган баддуолари қабул бўлмайди. Чунки улар Аллоҳ таоло ҳозирлаб қўйган сабабларни тутмаган эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat