Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанда тарбияси учун бева ўтган аёллар

19:44 / 01.10.2018 | Сарвиноз | 4217

Ассалому алайкум! Устозлар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни : Ўзларининг фарзандлари тарбияси учун турмушга чиқмаган бева аёллар қиёматда мен билан ёнма-ён туришади деган маънодаги хадислари борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳобалардан бир нечталари аёлларига “Агар жаннатда мен билан бирга бўлишни хоҳласанг бошқа турмуш қурма” деганлар. Чунки ҳадисларда аёл охирги турмушга чиққани билан бирга бўлади дейилган. Шариатимизда аёл бошқага турмушга чиқса фарзандлари онанинг қўлидан олиниб бошқага берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандларнинг тарбиясини ўйлаб сабр қилган аёл ҳақида қуйидаги ҳадисни айтганлар. 

عن عوف بن مالك الأشجعي - رضي الله عنه - قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " أنا وامرأة سفعاء الخدين كهاتين يوم القيامة " . وأومأ يزيد بن ذريع إلى الوسطى والسبابة " امرأة آمت من زوجها ، ذات منصب وجمال ، حبست نفسها على يتاماها حتى بانوا أو ماتوا " . رواه أبو داود  

Авф ибн Молик ал Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва(машаққат ва тангликдан) юзи ўзгарган аёл  қиёмат куни мен билан мана бундай дедилар ва ҳадисни ривоят қилган Язиб ибн Зурайъ ўрта бармоғи билан кўрсатгич бармоғини жуфтладилар. У аёл эридан бева қолиб мансаб, жамол эгаси бўлсада болалари балоғатга етгунча ёки вафот топгунича етимларга(шафқат қилиб) бошқа турмуш қуришдан ўзини ман қилган” дедлар.
Абу Довуд ривояти.
Бу ҳолат қачонки аёл нафсини жиловлай ололса ва зинога қўл уриб қўйиш хавфи бўлмаса. Ёки эридан афзалроқ одам чиқмаса. Чунки саҳобалардан Абу Салама вафотидан олдин аёлини турмушга чиқишини васият қилганлар. Кейин Умму Салама розияллоҳу анҳога Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганлар.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat