Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойдин кечалардаги рўза ҳақида ҳадис

11:43 / 11 январь | ***** | 385

Ассалому алайкум! Ойдин кечаларда рўза тутиш хақида ҳадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бор. 

عَنِ مِلْحَانَ الْقَيْسِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنَا أَنْ نَصُومَ الْبِيضَ ثَلَاثَ عَشَرَةَ وَأَرْبَعَ عَشَرَةَ وَخَمْسَ عَشَرَةَ، قَالَ وَقَالَ: هُنَّ كَهَيْئَةِ الدَّهْرِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: إِذَا صُمْتَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ فَصُمْ ثَلَاثَ عَشَرَةَ وَأَرْبَعَ عَشَرَةَ وَخَمْسَ عَشَرَةَ  

Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга оқларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дер эдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Агар бир ойдан уч кун рўза тутсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», дейилган.
Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг маъносини изоҳлашга ҳожат йўқ. Уни ҳаётга татбиқ қилиш лозим, холос. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat