Ассалому алайкум! Уйимизда мунособатлар жуда чиройли эмас. Биз уйда 9 кишимиз. Баъзида уйимизда ҳар хил келишмовчиликлар бўлиб туради. Кичик келинойим уйига кетганига 3 кун бўлганлигини ва онам ҳам кенжа акам билан нимадурларни алоҳида гаплашиб баҳслашаётганликларини кўриб, нимадур бўлган бўлса керак, кимдур кимдур билан урушган бўлса керак деб ўйладим. Шунга қизиқиб (шайтоний қизиқиш бўлган бўлса Аллоҳнинг Ўзи кечирсин) онамдан нима бўлди деб сўрадим. Онам кичик келинойим катта келинойимга салом бермаганликларини ва катта келинойим хафаликларини айтдилар. Кейин сўраганимга пушаймон бўллим. Бу нарса чақимчилик ёки ғийбат эмасми деб ўйланиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам эмас. Валлоҳу аълам!