Ассалому алайкум! Агар бир мусулмон инсоннинг ўткан рамазондан бир неча кун рўза қазолари, ёки кафорат (60кун) рўза қазоси бўлса, бу сафарги рамазонда туткан рўзаси қабул бўлмайдими, ўтмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Рўзаси дуруст бўлади. Кишининг зиммасида қазо рўзаларининг бўлиши рамазон рўзасини адо қилишдан ман қилмайди. Валлоҳу аълам!