Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ишни қилсанг талоқсан дийиш

10:57 / 26.06.2023 | Jahongir | 686

Ассалому алайкум! Бир куни турмуш ўртогим(хотиним ) билан кўчада кетаётганимда менга худди хотиним ёнимиздан ўтаётган эркакларга караётгандек туйилди, кейин шу масалада хотинимга каттик танбех бердим, у эркакларга эмас ўша ерда нарирокда турган бир аёлга караганини айтди, Шундан сўнг мен жахл устида яна шунака эркакларга қарайдиган бўлсанг талоқсан дедим. Ниятда бир талоқни назарда тутдим ичимда хам шундай хозир хотиним аёлга карадим эркакларга эмас деб иддао қилябди. Шунга мен қўйган шарт бўйича талоқ тушадими ва 3 мартта кўчада эркакларга оддий назар билан кўзи тушса 3 талоқ бўлиб қолмайдими? Шу савол хозир мен жуда қийнамоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган шарт топилиши билан бир талоқ тушади. Шу билан бу шарт ўз кучини йўқотади, яъни шу шарт қайта топилса қайта талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat