Ассалому алайкум! Мени ишхонадаги шеригим аёли билан жанжаллашиб аёлига ишга борма агар ишҳонангни калитини олсанг талоғингни олган бўласан дебди. Аёли калитни олибди. Бу холатда 1 талоқ тушадими ёки учми? Агар 1 бўлса нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан талоқ тушади. Улар ўзига яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилишсин. Валлоҳу аълам!