Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг адолати

10:17 / 26.06.2023 | .. | 779

Ассалому алайкум! Саволим учун узр сўрайман, аммо сўрамасам бўлмайди. Илмим оз бўлганлиги сабаб бир масалага тушуна олмаяпман. Агар бева аёл фохишалик билан шуғулланса, унинг қиз фарзандлари солиҳа бўлиб вояга етишлари жуда мушкул масала. шунда улар ўзларининг соф фитратини йўқотиб оналари каби йўл тутсалар, панд насиҳат берувчи инсонлар топилмаса, қулоқларига насиҳат кирмаса, ўзлари қандай қилиб ҳидоят йўлини топишади? Бир Ислом гулининг бундай муҳитда вояга етиши кўнгилни оғритадиган ҳолат. Улар қилган гуноҳларини гуноҳлигини билмасалар, Аллоҳнинг адолатли ҳукми қандай бўлади? Шу ҳолда улар ҳам жон таслим қилсалар Раҳмли Аллоҳ уларга ҳам раҳм кўрсатадими? Ким жавобгар бўлади ҳақ йўлни тополмасалар? Яна бир бор саволим учун узр сўрайман. Аниқ тушунтириб сўролмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг дини етиб бормаган жой қолмади. Гап яхши оилада ёки ёмонлар оиласида туғилишда эмас, балки унга ҳақ етиб борганида уни қабул қилиш ёки қилмасликдадир. Мусулмон оиласида, диндор оилада туғилиб ҳар куни ҳақни эшитиб уни қабул қилмасдан кофир ва мушрик бўлиб ўлиб кетаётганлар қанча. Бутпарастни хонадонида туғилиб катта бўлиб, ҳақни қидириб топиб мусулмон бўлиб вафот топаётганлар қанча.

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ , يَقُولُ : لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الدِّينُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ، وَلا يَتْرُكُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بَيْتَ مَدَرٍ وَلا وَبَرٍ إِلا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزٌّ يُعِزُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ الإِسْلامَ، أَوْ ذُلٌّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ. رواه أحمد

Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Бу дин тун ва кун етиб борган жойнинг ҳаммасига албатта етиб боради. Аллоҳ шаҳар, қишлоқдаги ва чўлдаги уйларни бирортасини ҳам қолдирмай уларга бу динни киргазади. Азизни азиз бўлиши билан ва хорни хор бўлиши билан(динга кирган киши) бир азизликдир. Аллоҳ у билан Исломни азиз қилади. (қабул қилмаган киши) Бир хорликдир, Аллоҳ у билан куфрни хор қилади” деяётганларини эшитдим".
Аҳмад ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ваъдаларига биноан ҳозирги кунда ҳар бир хонадонга огоҳлантирувчи кириб келиб бўлган. Хонадон аҳлига огоҳлантирувчига эътибор бериш ёки бермаслик қолган холос. Илм олишга имкони бўла туриб, илм олмаган ва унга амал қилмаган киши билиб туриб амал қилмаган киши билан баробардир. Қиёматда “мен билмаганман” деган гапи ўтмайди. Ҳозирги кунда эса дин кириб бормаган жой, хонадон ва у ҳақида эшитмаган инсон қолмади. Фоҳиша ҳам ароқ ичувчи ҳам одам ўлдирувчи ҳам хуллас ким қайси ҳаром амални қилса ўша ишини ҳаромлигини билиб туриб қилади. Сиз саволингизда назарда тутган одамларингизга ҳам дин етиб борган ва улар ўзларини фоҳиша ишларини ҳаромлигини, гуноҳлигини билишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat