Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 йил бўлди Алхамдулиллах. Лекин отам эримдан ажралишимли хохлийди. Биз бошқа шахарда яшаймиз, отам хар йили 3-4 марта уйга келиб кетасан йўқса яшама нима қиласан яшаб деб кўп жанжал қиладила. Фарзандимиз бор 1 йилда 1 маротаба уйга келишимни ўзи қийин, билетга пул топиш онсонмас. Шуни тушинишмаяпти оилам. Нима қилсам тўғри? Эримдан мингдан мин розиман яхши инсон, лекин бу тарафта отам хам бор. Жуда қийналиб кетдим маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Шариатда ота-онани ҳурмат қилиш, хизматини қилиш ва розилигини олиш фарзанднинг бурчи ҳисобланади. Лекин қиз бола турмушга чиққанидан сўнг у учун эрининг розилиги ота-онасининг розилигидан олдин туради. Бу масаланинг биринчи тарафи. Иккинчидан ота-онанинг рози қилиш ҳам шариат доирасида бўлиши керак. Яъни ота-она шариатга тўғри келмайдиган ишга буюрса ҳам уларни рози қилиш керак дегани эмас. Балки шариатга мувофиқ ишга буюрсалар, талаб қилсалар уларга итоат қилиш вожиб бўлади. Сизнинг ҳолатингизда аввало сиз эрингизнинг изнидасиз. Ота-онангизни зиёратига бориш сизнинг ҳаққингиз бўлса-да, эрингиз рухсат берса, шароитингиз кўтарса борасиз. Бора олмасангиз отангизнинг “яшама” дейишлари тўғри бўлмайди, чунки бу ҳолат оилани бузишга сабаб бўладиган шаръий узр эмас. Сиз ота-онагизга яхши муомалада бўлиб, имкон қилиб зиёратларини қилишга урининг. Валлоҳу аълам!